Жаҳон банки экспертлари Жиззах вилоятига ташриф буюрди

0
73

Жаҳон банкининг катта мутахассиси Тарра Шарафуддин, мутахассис Сонали Чоутхари ва маслаҳатчи Анджани Кумар Жиззах вилоятига ташриф буюрди.

Жаҳон банкининг ижтимоий ривожланиш бўйича катта мутахассиси Тарра Шарафуддин, қишлоқ хўжалиги маблағлари ва молиявий инклюзив ҳолати бўйича мутахассис Сонали Чоутхари, маблағларни сарфланиши бўйича маслаҳатчи Анджани Кумар Жиззах вилоятига ташриф буюрди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Экспертлар «Қишлоқ аёлларнинг иқтисодий ҳолатини ўзгартириш» лойиҳасида қатнашиш ниятида Жиззахга келишди.

Даслаб экспертларнинг вилоят ҳокимлигида вилоят ҳокими Эргаш Солиев билан учрашуви ўтказилди. Учрашувда меҳмонлар вилоятга ташрифдан асосий мақсадлари хусусида айтиб ўтишди.

Ўз навбатида вилоят ҳокими Эргаш Солиев ҳам Жаҳон банкининг ижтимоий ривожланиш бўйича мутахассисаларига барча ёрдамда тайёрлигини билдириб ўтди.

Шундан сўнг, Тарра Шарафуддин Жиззах шаҳрида ва Ғаллаорол туманидаги тадбирда, тадбиркорликни очмоқчи бўлган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг самарали иш юритишлари учун бўйича маълумот берди.

Делегация Ғаллаорол туманида яшовчи ҳунарманд Астанақулова Гавҳарнинг уйидаги ҳунармандчирлик маҳсулотлари билан танишди.

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmY6BMS3eSELqw

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here