АҚШ разведкаси Путиннинг махфий банк ҳисобварақларини топишни буюрди

0
130

АҚШ Конгресси вакиллар палатаси Америка разведкасини Россия президенти Владимир Путиннинг даромадлари ва мол-мулки ҳақидаги маълумотларни ошкор қилишга мажбур қиладиган қонунни деярли бир овоздан тасдиқлади, дея хабар беради «Deutsche Welle».

Америка Қўшма Штатлари Миллий разведкаси директори олти ой ичида ҳисобот тайёрлаши лозим. Қонун лойиҳасида Путин ва унинг оиласи Россия ва чет элда, хусусан, активлар, инвестициялар, банк ҳисоблари, кўчмас мулк тўғрисидаги даромадлари тўғрисидаги маълумотларни ошкор этилиши таклиф этилган.

Разведка бўлими эътиборини Путин томонидан яширилаётган воситачи тузилмаларини қидиришга қаратиши керак.

Бундан ташқари, ҳисоботда расмийлар ва ишбилармонларнинг даромадлари — Путиннинг тарафдорлари бўлган Россия сиёсатчилари ва тадбиркорларининг даромадлари ҳам бўлиши керак. Агар Сенат қонунни маъқулласа, ҳужжат АҚШ президенти Дональд Трампнинг столига қўйилади.

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmY6BMS3eSELqw

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here