Ўзбекистон миграция агентлиги Россияга келиб, кўчада қолган ўзбекистонликлардан узр сўради

0
174

Миграция агентлигининг Москвадаги вакили агентлик орқали Россияга ишлашга келиб, кўчада қолган ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларидан узр сўради.

– Шу ташкилотнинг вакили бўлганим учун буни қабул қилишимиз керак. Бу хатолар бизга катта дарс бўлди, уни қайтарилмаслиги учун ҳаракат қиламиз, – дейди агентликнинг Москвадаги вакили Саиднўъмон Мансуров.

“Фарғона уйи” маданий марказида ўтказилган мазкур учрашувни “Буюк келажак” ННТ ташаббус гуруҳи ва экспертлари ташкиллаштирган. Россия-Ўзбекистон ўртасидаги меҳнат миграцияси муаммоларига бағишланган йиғин очиқ мулоқот тарзида ўтказилди.

  • Москвадаги ўзбек мигрант террорга қарши ош берди
  • Хорижда вафот этган ўзбекистонликларнинг ватанга қайтарилиш тартиби эълон қилинди
  • Россия ва мигрант: “…нақд пул олиб юрмайман – олиб қўяди”

Тадбирдан сўнг Саиднўъмон Мансуров Би-Би-Си ўзбек хизматига интервью берди.

Миграция агентлигининг Москвадаги ваколатхонаси учун Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонасидан жой ажратилган. Айни пайтда хоналар таъмирланиб, вакиллик расмий очилиши маросимига тайёргарлик кўрмоқда. Саиднўъмон Мансуров вакил сифатида иш фаолиятини бошлагани ва Россиядаги меҳнат муҳожирларига ёрдам берилаётганлигини билдирди.

– Бир ойни ичида 100 дан ортиқ фуқароларимизни СУВСИГ (чет элликларни вақтинчалик сақлаш маркази)дан олиб чикиб, ватанга қайтардик. 20 дан зиёд хужжатсиз ва ҳақ ҳуқуқлари бузилган муҳожирларга турли ёрдамлар кўрсатдик. Афсуски, ёмон ҳабарлар ҳам бор: кимдир “ўтиб” қолган, кимдир иш вақтида оғир вазиятга учрайди. Шундай ҳолатларда ҳам, ҳукумат билан ҳамкорликда ватанга юбориш чораларини кўрдик.

Мансуровга кўра, сўнгги бир ойнинг ичида 16 нафар меҳнат муҳожирининг тобути Ўзбекистонга юборилган.

Тадбир давомида Ўзбекистон фуқароларини миграция агентлиги орқали оммавий равишда ишга юборилиши энг кўп муҳокамаларга сабаб бўлди.

Кузатувчи экспертлар агентлик орқали Россияга ишга юборилаётган меҳнат муҳожирлари билан боғлиқ янги муаммолар юзага келаётганини айтишади. Россиянинг турли ҳудудларига ишга юборилган ўнлаб ўзбекистонликлар “қуллик”ка тушиб қолганликлари боис ёрдам сўраб ҳуқуқшуносларга мурожаатлар қилишган.

Вакилнинг фикрига кўра эса, агентлик орқали Россияга ишга келиш ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларининг ҳар жиҳатдан ҳавфсизлигини кафолотлайди.

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmY6BMS3eSELqw

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here