Кино ва театр актрисаси Дилбар Абдулазизова 68 ёшида вафот этди

0
463

Бугун, 15 март куни Ўзбекистон давлат ёш томошабинлар театри актрисаси, Ўзбекистон Республикаси халқ артисти Дилбар Абдулазизова 68 ёшида вафот этди. Бу ҳақда «Дарё»нинг ишончли манбаси хабар бермоқда.

Дилбар Абдулазизова 1951 йили Тошкент вилоятида туғилган. У ҳозирги Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида таҳсил олган. «Баҳор қайтмайди» видео фильмидаги Муқаддамнинг дугонаси Лобар роли билан халқ эътиборига тушган. 1973 йилдан буён Ўзбекистон давлат ёш томошабинлар театрида ижод қилган актриса «Қизил қалпоқча», «Сеҳрли соатча», «Минг бир кеча», «Мешполвон», «Қор маликаси» сингари юздан зиёд саҳна асарларида турли характердаги қаҳрамонларни ижро этган.

2000 йил Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист, 2013 йилда эса Ўзбекистон Республикаси халқ артисти унвонига сазовор бўлган. Оилали, бир ўғил ва бир қизнинг онаси эди.

Таҳририятимиз ва юртдошларимиз номидан марҳуманинг оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз.


Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmY6BMS3eSELqw

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here