АҚШ бўйлаб қишки бўронлар давом этмоқда

0
100

Метеорологлар томонидан «бомба циклони» деб номланган қудратли қишки бўрон, шу ҳафта бошида АҚШнинг тоғли ҳудудларида содир бўлган торнадо ва кучли тўфондан кейин мамлакатнинг бошқа ҳудудларига ҳам кириб борган. 

Небраска штати губернатори Пит Рикетс штат бўйлаб фавқулодда ҳолат эълон қилди. Линколн журналининг хабар беришича, Небраска штатида минглаб аҳоли эвакуация қилиниши шарт, сабаби кучли ёмғир ва тўфон оқибатида штат бўйлаб кўплаб йўллар ва кўприклар вайрон бўлган, шунингдек, бир нечта тўғонлар бузилган. 

Пайшанба куни Кентукки, Индиана ва Мичиган штатларида ўн учта торнадо кузатилган. 

Ҳозирда сув тошқинлари ва тўфонлар содир бўлиши мумкин бўлган ҳудудларда аҳоли ҳимояси учун чоралар кўрилмоқда. 

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmY6BMS3eSELqw

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here