Фарғонада шахсини шарманда қилувчи уйдирмалар тарқатиб, туҳмат қилган фуқарога жазо тайинланди

0
141

Фарғонада турли давлат идораларига ёлғон, шахсни шарманда қилувчи уйдирмаларни тарқатишдан иборат бўлган мурожаатлар йўллаган фуқарога нисбатан маъмурий суд томонидан тегишли жазо тайинланди, деб ёзмоқда ЎзА.

Тошлоқ туман маъмурий судида Олтиариқ туманида яшовчи О.Эгамовга нисбатан Марғилон шаҳар ички ишлар бўлими томонидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 40-моддаси билан юритилган маъмурий ҳуқуқбузарликка оид иш кўриб чиқилиб, қарор қабул қилинди. 

Суд давомида О.Эгамов 2018 йил март ойидан декабрь ойига қадар Фарғона вилоятининг турли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва давлат идораларига Марғилон шаҳар ҳокимлигидан давлат рўйхатидан ўтган “Боғбон” боғдорчилик уюшмаси собиқ раҳбари Б.Мадмаров устидан ўндан ортиқ асоссиз ариза ва мурожаатлар йўллаган. Унда Б. Мадмаров олий маълумотли эмаслиги, уюшма аъзолари томонидан тўлаб келинган бадал пулларини ўзлаштириб юборгани, уюшма аъзоларидан асоссиз равишда қўшимча тўловлар олиб келгани, уюшмада расман ишлаб келаётган бўлса-да пенсия пулларини асоссиз равишда тўлиқ олаётгани ҳамда ноқонуний равишда 156,5 га ер майдонидан фойдаланиб, солиқ тўламай келаётгани баён қилинган. 

Аммо буларнинг бирортаси ўз исботини топмай, ариза муаллифи томонидан Б.Мадмаров шахсини шарманда қилувчи уйдирмалар тарқатиб, туҳмат қилганлиги аниқланди.

– Гарчи мазкур ҳуқуқбузарлик учун қонун санкциясида энг кам ойлик иш ҳақининг йигирма бараваридан қирқ бараваригача жарима жазо чорасини қўллаш мумкинлиги назарда тутилган бўлса-да, суд О.Эгамовнинг ёшини, нафақада эканлигини ва муқаддам маъмурий жавобгарликка тортилмаганини инобатга олиб, унга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 33-моддасини қўллаб, энг кам ойлик иш ҳақининг беш баравари миқдорида жарима жазо чораси тайинланди, – дейди Тошлоқ туман маъмурий суди раиси Аброрхон Акрамов. – Суд мажлисида О.Эгамовни деярли бир йил давомида Ўзбекистон Республикаси Президенти виртуал қабулхонаси, Фарғона вилояти прокуратураси, вилоят Давлат солиқ бошқармаси, Марғилон шаҳар ҳокимлиги, Марғилон шаҳар ички ишлар бўлими, Марғилон шаҳар Давлат солиқ инспекцияси, Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Олтиариқ туман бўлими ва туман молия бўлимига юборган ариза ва шикоятларида кўрсатилган ҳолатлар асоссиз эканлиги тасдиқланди.

Иш бўйича жабрланувчи Б.Мадмаров мазкур ҳолатга изоҳ берар экан, О.Эгамов 2018 йил давомида 22 марта уни устидан ариза ёзиб, уни обрўсини булғайдиган турли мазмундаги асоссиз бўлган аризаларни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва давлат органларига юбориб, тинчини бузиб, шахсини шарманда қилишга урингани, аризаларда кўрсатилган барча ҳолатлар ўз тасдиғини топмагани, суд мажлисида адолатли қарор қабул қилинишигина уни ҳаракатларини тўхтатишга асос бўлганини алоҳида таъкидлади. 

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmY6BMS3eSELqw

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here