Шамсиддин илк мағлубиятини қабул қилиб олди

0
87

Айни вақтда Георгий Аъзамов хотирасига бағишлаб ўтказилаётган XIII Tоshkent open халқаро турнири янада қизғин тус олди. Мусобақа якунланишига 3 тур қолганда ҳамюртимиз Шамсиддин Воҳидов 6-турнинг марказий ўйинида бразилиялик Александр Фиерга қарши дона сурди. Шу кунгача мағлубият аламини тортиб кўришмаган бу икки номдор шахматчи ўртасидаги учрашув кўпчиликнинг эътиборини тортди. Aфсуски, учрашувда Шамсиддинга омад кулиб боқмади, Александр Фиер навбатдаги ғалабасини қўлга киритди.

Шу тариқа бразилиялик шахматчи 6 имкониятдан 5,5 очко тўплаган XIII Toshkent open халқаро турниридаги пешқадамлик мавқеини янада мустаҳкамлади. Кейинги ўринларни бирйўла 10 нафар шахматчи банд этган. Уларнинг барчаси 6 имкониятдан 4,5 очко жамғара олган. Фақат қўшимча кўрсаткичларга кўра россиялик Сергей Иванов 2-ўринни эгаллаб турган бўлса, ҳамюртимиз Шамсиддин Воҳидов кучли учликни якунлаб беради.

XIII Toshkent open халқаро турнирининг ғолиб ва совриндорлари эса 18 март куни аниқланади.

4.jpg
5.jpg
6.jpg
7.jpg
8.jpg

Муҳаммад Амин, ЎзА

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmY6BMS3eSELqw

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here