Профессионал бокс: Баҳодир Жалоловдан яна бир ажойиб ғалаба

0
134

Бугунги кунда профессионал боксда ҳам ғолибона одимлаётган ҳамюртимиз Баҳодир Жалолов бугун ўзининг навбатдаги жангини ўтказди. АҚШнинг Калифорния штатида ташкил этилган бокс оқшомида Баҳодир америкалик чарм қўлқоп устаси Уилли Харвейга қарши рингга кўтарилди.

Маълумки, Баҳодир Жалоловнинг жанги санаси белгиланган ва жанг ўтказилишига атиги икки кун қолганида унинг рақиби ўзгарган эди. Бироқ, бу ҳолат боксчимизга асло халал бермади. Уилли Харвейга қарши кечган жангнинг дастлабки дақиқаларидан ташаббусни ўз қўлига олган ҳамюртимиз иккинчи раунддаёқ рақибини полга қулатди ва жанг муддатидан аввал якунланди.

Шу тариқа Жалолов профессионал боксдаги ўзининг бешинчи жангини ҳам муддатидан аввал якунлашга муваффақ бўлди. Бу натижа эса унинг супер оғир вазн тоифаси рейтингида янада юқорилашини таъминлайди.

17d85058-31ab-42a9-a81b-fb35aa08ff0f.jpg

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmY6BMS3eSELqw

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here