Наманганда 6 тонна сумалак тайёрланади

0
102

Наманганликлар Наврўз байрами арафасида 6 тонналик сумалак тайёрлашга ҳозирлик кўрмоқда. Улар ўтган йили ўзлари ўрнатган 5 тонналик рекордни янгилашни мақсад қилган.

alt

Ушбу баҳорий неъматни тайёрлаш учун Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги маданият ва истироҳат боғига Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳридан оғирлиги 10 тонна 280 кг. бўлган улкан қозон келтирилди. 

alt

Сумалак учун 1 тонна буғдой, 3 тонна ун, 500 килограмм ёғ сарфланади. Буғдойни ундириш, таомни тайёрлаш жараёнларига 30 нафар тажрибали аёл жалб этилади.

alt
alt

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmY6BMS3eSELqw

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here