Янги Зеландияда барча масжидлар вақтинча ёпилиши мумкин

0
108

Янги Зеландия полицияси мамлакатдаги барча масжидлар вақтинча фаолиятини тўхтатсин, деган таклиф билан чиқди. Қонунни ҳимоя қилувчи ташкилотнинг тегишли аризаси Twitter’нинг расмий саҳифасида эълон қилинди.

Жума куни бир гуруҳ қуролланган одамлар Аль-нур ва Линвуд масжидларига кириб, аҳоли билан ёнма-ён ўтириб намоз ўқишган ва маҳаллий вақт билан соат 13:45 ларда, яъни намоздан сўнг бирданига чиқиш эшикларини қуршаб олишган эди. Гувоҳларнинг айтишларича, масжидни қуршаб олишганида ичкарида 200-300 нафар атрофида одам бўлган. 27 киши ўлган, 30 киши яраланиб, шаҳар шифохонасига ётқизилган эди. Тўрт киши – уч эркак ва бир аёл босқинчиликда айбланиб, ҳибсга олинган.

Полиция суриштирув ишларини давом эттирмоқда ва аҳолини жуда зарур бўлмаган ҳолларда уйдан чиқмасликка даъват этмоқда.

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmY6BMS3eSELqw

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here