ДЙҲХХ техника назорати бўйича йўриқномага ўзгартиришлар киритилади

0
215
Midsection of mechanic holding clipboard in front of open car engine at street


Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Ўзбекистон Республикаси ИИВ давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати техника назорати бўйича йўриқномага ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги ҳужжат лойиҳаси жойлаштирилди, деб ёзади Kun.uz

Ўзбекистон Республикаси ИИВ давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати техника назорати бўйича йўриқномага киритилиши режалаштирилган ўзгартиришлар:

30-банд қуйидаги таҳрирда баён этилади:

“ДЙҲХХ томонидан хўжалик юритувчи субъектлар (автотранспорт корхоналар)нинг фаолиятини текшириш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июлдаги ПФ–5490-сон “Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони асосида амалга оширилади”.

31 ва 32-бандлари ўз кучини йўқотган деб топилади.

35-банд қуйидаги таҳрирда баён этилади:

“Хўжалик юритувчи субъектларнинг (автотранспорт корхоналарининг (АТК)) транспорт воситаларини соз ҳолатда сақлаш бўйича фаолиятини текшириш ИИВ ЙҲХББ Транспорт воситаларини техник ҳолати устидан назоратни ташкил этиш бўлими, ҳудудий ЙҲХБ техника назорати ва рўйхатлаш-имтиҳон олиш бўлимлари ҳамда туман (шаҳар) ички ишлар бошқарма (бўлим)ларининг йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлим (бўлинмаси, гуруҳ)лари томонидан амалга оширилади”.

38-банд қуйидаги таҳрирда баён этилади:

“Тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш ташаббуси билан чиқиш тегишли тадбиркорлик субъектлари томонидан қонунбузарлик содир этиш хавфи даражасидан келиб чиқиб, текширувни ташаббус қилишни назарда тутувчи “хавфни таҳлил этиш” тизими натижалари асосида амалга оширилади”.

9-боб қуйидаги таҳрирда баён этилади:

“ДЙҲХХ транспорт воситаларини техник ҳолати устидан назоратни ташкил этиш бўйича ҳисобот юритиш”.

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmY6BMS3eSELqw

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here