Миллий гвардия аёл ҳарбий хизматчилари Чимён тоғида ўқув машғулотларини ўтказди

0
194

Миллий гвардия махсус бўлинмаларида хизмат қилаётган бир гуруҳ аёл ҳарбий хизматчилар Чотқол тоғ тизмасининг Чимён тоғ бағирларида ўтказилаётган ўқув машғулотларида иштирок этди. Бу ҳақда «Дарё»га Миллий гвардия матбуот хизмати маълум қилди.

Унда аёл ҳарбий хизматчилар денгиз сатҳидан 2500 метр баландликда жойлашган ўқув машғулот майдончасида чанғи учиш ва ўқ отиш тайёргарлиги, қоялар ва табиий тоғ тўсиқларидан ўтиш машқларини бажарган.

Машғулот қатнашчилари уч кун давомида ҳаво ҳарорати 4—6 даража бўлган тоғ шароитидаги оғир ҳолатларда бардошлилик, аҳолига тезкорлик билан ёрдам бериш, фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш кўникмаларини ҳамда жанговар ҳаракатларни бажариш тажрибасини оширишга қаратилган вазифаларни бажарган.

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmY6BMS3eSELqw

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here