Путин Трампнинг қарорини қоралади

0
215

Россия президенти Владимир Путин АҚШ президенти Дональд Трампнинг Жўлон тепаликлари Исроилга тегишли экани ҳақидаги қарорини танқид қилди, деб ёзади Azon.uz 

Путин бу масала бўйича душанба куни Москвада Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған билан биргаликда ўтказилган матбуот анжуманида берилган саволга жавоб берди. Бу Россия президентининг Жўлон тепаликлари масаласига илк муносабат билдириши бўлди. 

Путин:  «Американинг Сурияга тегишли бўлган Жўлон тепаликларни Исроилнинг бир қисми деб тан олиши, сизлар Россиянинг позициясини биласизлар. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазирлиги берган баёнотда айтилди», деган.

У сўзи давомида: «Бу қарор БМТга тобе бўлган Халқаро хавфсизлик кенгаши қарорларига тескари ҳисобланади», деб таъкидлаган. 
Эслатиб ўтамиз, АҚШ президенти Дональд Трамп 25 март куни Оқ уйда Жўлон тепаликлари Исроил ерлари эканини тан олиш ҳақидаги қарорга имзо чеккан эди. Исроил бош вазири Бинямин Нетаньяҳу ҳам Трампнинг ҳузурида бўлган. Сурияга тегишли бўлган Жўлон тепаликлари 1967 йилда Исроил томонидан босиб олинган.

Трампнинг ушбу қарори халқаро ҳамжамиятда кескин норозиликларга сабаб бўлди.

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmY6BMS3eSELqw

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here