Акушер-гинеколог сохта ҳужжат тайёрлаб, чақалоқни 100 долларга сотиб юборгани аниқланди

0
135

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янгийўл шаҳар бўлими ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда текшириш ўтказилди, деб ёзади Халқ сўзи

Текширишда Янгийўл тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли туғруқ бўлими акушер-гинекологи Р.Х. фуқаро З.Э.нинг 01.04.2019 йилда туғилган қиз фарзандини гўёки ўлди деб хабар бериб, бу ҳақда ҳеч қандай маълумот қайд этмасдан, 100 АҚШ доллари эвазига чақалоқни фуқаро С.М. дунёга келтирган деб, унинг номига туғруқ ҳақида сохта ҳужжатлар расмийлаштириш орқали сотиб юборганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmY6BMS3eSELqw

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here