Фарғонада табиб жинлар билан гаплаштириш учун бемордан 50 млн сўм талаб қилди

0
134

Фарғонада “эскича” ўқиб, дуолар билан даволовчи Учкўприк туманида истиқомат қилувчи Муроджон Қамбаров олдига даво истаб келган фуқарони 25 миллион сўмга чув туширди, деб ёзади ЎзА. 

Хабарга кўра, фуқаро С.Юсупов кўп касал бўлавергани боис бир танишидан Учкўприк тумани Сариқўрғон қишлоғида беморларни дуолар билан даволайдиган киши борлигини эшитиб, уни ҳузурига нажот излаб боради. М.Қамбаров унинг ишончига кириб, дуо ўқиб даволашини, кўзига чол ва момолар, жинлар кўринишини, жинлар билан гаплаштиришини айтиб алдаб, бу “иш” учун 50 млн сўм сўрайди. С.Юсупов бунча пули йўқлигини айтгач, “пул топсангиз кейин келинг” дея жавоб бериб юборади. Касалликдан тузалиш истагида бўлган С.Юсупов сохта табибнинг кирдикорларига учди, жинлар билан гаплашиш учун 25 млн сўм пулни олиб келиб, даволанишни бошлайди. Мазкур пулни М.Қамбаров шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган. У бир кун муддатга жинлар билан гаплаштиришни айтиб, С.Юсуповни “чилла” даврига ўтиргизади. Унинг кўзига жинлар ҳам кўринмайди. Аммо вақт ўтса ҳамки, сохта табибнинг дуолари таъсир қилмади, касалликдан тузалмади. Шундан сўнг, у ички ишлар бўлимига мурожаат қилади. 

М.Қамбаровга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди билан 57-модда қўлланиб, энг кам ойлик иш ҳақининг 20 баравари миқдорида жарима жазоси тайинланди. 

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmY6BMS3eSELqw

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here