Божхона тўловларини тўлашдан қочмоқчи бўлганлар фош бўлди

0
118

«Чуқурсой» ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари божхона тўловларидан қочишга уриниш билан боғлиқ қоидабузарликларни фош этишди.

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси «Чуқурсой» ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари божхона тўловларидан қочишга уриниш каби бир неча қоидабузарлик ҳолатларини ўз вақтида фош этишди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Жумладан, пойтахтда фаолият юритаётган масъулияти чекланган жамият номига хориждан келтирилган юклар белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди. Натижада, юклар орасида божхона юк декларациясида ҳамда юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган, умумий қиймати 6 миллион сўмлик 150 дона аёллар сумкалари яширилгани маълум бўлди.

Шунингдек, яна бир масъулияти чекланган жамият номига хориждан келтирилган юклар текширилганда божхона юк декларациясида ҳамда юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилганидан ортиқча бўлган 7800 дона жомадон қисмлари борлиги аниқланди. Аниқланган товарларнинг умумий қиймати 52 миллион сўмни ташкил этди.

Шунингдек, Ўзбекистондаги корхона номига келтирилган «Сув насослари» товари божхона назоратидан ўтказилганда тақдим этилган ҳужжатларда кўрсатилмаган, умумий қиймати 61 миллион сўмлик 800 дона электр моторлари учун уч фазали автоматлар, бошқарув қутиси ҳамда альюмин профиллари борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmY6BMS3eSELqw

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here