2019 йилнинг I чорагида жисмоний шахсларга 26,7 триллион сўм кредит ажратилди

0
127

2019 йил I чорак якуни бўйича жисмоний шахсларга ажратилган кредитлар 26,7 трлн. сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 82 фоизга ўсди.

2019 йил I чорак якуни бўйича жисмоний шахсларга ажратилган кредитлар ҳажми 26,7 трлн. сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 82 фоизга ва жорий йил бошига нисбатан 9 фоизга ўсди. Бу ҳақда Марказий банкнинг телеграмдаги канали орқали хабар берилди.

Жисмоний шахсларга ажратилган кредитлар таркибида муаммоли кредитлар 65 млрд. сўмни ташкил этиб, жорий йилнинг ўтган даврида 38 млрд. сўмга ёки 1,4 мартага ошди.

Қайд этиш лозимки, ҳисобот санасига жисмоний шахсларга ажратилган кредитларда муаммоли кредитлар улуши паст даражада бўлиб, улар 0,2 фоизни ташкил этди.

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmY6BMS3eSELqw

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here