Маданият вазири Озарбайжон Республикасига жўнаб кетди

0
190

Ўзбекистон Республикаси маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаев Озарбайжон Республикасига жўнаб кетди. Ташрифнинг мақсади 2-3 май кунлари Баку шаҳрида ўтказиладиган V Бутунжаҳон форумининг Маданиятлараро мулоқот анжуманидир. Ушбу анжуман ЮНЕСКО, БМТнинг Цивилизациялар Алиянси, БМТнинг Бутунжаҳон туристик ташкилоти, Европа Кенгаши ва АЙСЕСКО ташкилоти билан ҳамкордикда ташкил этилган.

Маданиятлараро мулоқотда 30та давлатдан 150 нафар иштирокчи, шулардан 20 нафари Маданият вазирлари иштирок этиши режалаштирилган. Анжуманда зиддиятли ҳудудларда тенгсизлик, камситилиш ва зўравонликни олдини олиш мақсадида маданиятлараро фикр алмашишдир.

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmY6BMS3eSELqw

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here