Қурилиш вазири Абдуқаҳҳор Тўхтаев яна ҳокимликка қайтди

0
218

Қурилиш вазири лавозимида ишлаб келган Абдуқаҳҳор Тўхтаев Шайхонтоҳур тумани ҳокими этиб тайинланган, деб ёзади Xabar.uz

Бугун, 10 май куни бўлиб ўтган Шайхонтоҳур Халқ депутатларининг навбатдан ташқари сессиясида унинг номзоди бир овоздан тасдиқланган. Бу ҳақда Шайхонтоҳур тумани депутати Бобур Расулов маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, Абдуқаҳҳор Тўхтаев қурилиш вазири этиб тайинлангунига қадар Тошкент шаҳар ҳокими (2005-2011), Жиззах шаҳар ҳокими (2016-2017) ҳамда Олмазор туман ҳокими (2017-2018) бўлиб ишлаган.

Шунингдек, Шайхонтоҳур тумани ҳам унга бегона эмас, у 1996-1999 йилларда шу туманни бошқарган.

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmY6BMS3eSELqw

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here