Шоҳимардонда кучли дўл ёққани ҳақидаги хабарлар рад этилди

0
97

Кечадан буён ижтимоий тармоқларда Шоҳимардонда бўронли шамол ва йирик дўл ёғаётгани акс этган видео пайдо бўлди. Унинг оқибатида дарахтларнинг шохлари синиб тушаётганини кўриш мумкин. 

Хўш, бу табиат ҳодисаси қачон содир бўлди, кўрилган зарар, талафотлар бўйича маълумот борми?

UZ24 шу каби саволларга жавоб олиш мақсадида Фарғона вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармаси навбатчиси Жалилов Давлат ва вилоят гидрометеорология бошқармаси мутахассиси Тешамуродов Абдухолиқ билан боғланди. Уларнинг маълум қилишича, ҳудудда бу каби табиат ҳодисаси кеча ҳам, яқин бир ой давомида ҳам кузатилмаган. 

Қайд этилишича, сўнгги марта вилоятда ўтган йилнинг июнь ойида дўл ёққан, ўшанда ҳам у тасвирлардагидек йирик ва кучли бўлмаган. Видеодаги ҳодиса бошқа ҳудудда кузатилган бўлиши мумкин.

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmY6BMS3eSELqw

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here