Article19 ўзбек ОАВ қонунини қайта кўриб чиқишга чақирди

0
126


Эркин сўзни ҳимоя қилишга ихтисослашган Article 19 ташкилоти Ўзбекистон ҳукуматини ОАВ ҳақидаги қонунни тубдан қайта кўриб чиқишга чақирди, деб ёзади Minbar.uz

Ташкилот оммавий ахборот воситалари тўғрисидаги қонуннинг сўз эркинлиги бўйича халқаро стандартларга мослигини таҳлил қилган.

“Ташкилот Шавкат Мирзиёев ҳокимиятга келганидан кейин инсон ҳуқуқлари бўйича вазият яхшиланишини ҳамда халқаро стандартларга зид қонунларни ислоҳ қилиш бўйича Ўзбекистон ҳукуматининг олган мажбуриятини қўллаб-қувватлайди. Биз Ўзбекистон ҳукуматини сўз эркинлиги билан боғлиқ барча қонун ҳужжатларини зудлик билан қайта кўриб чиқишга ва уларга ўзгартиришлар киритишга чақирамиз”, – дейилади ҳисоботда.

Таҳлилда Article 19 ОАВ қонунчилигида ОАВ эркинлигини ҳимоя қилиш, манбаларни ҳимоя қилиш ва ахборот олиш ҳуқуқи каби баъзи ижобий хусусиятлар мавжудлигини кўрсатиб кетган. Лекин, Article 19 фикрига кўра, ОАВ ҳақидаги қонун халқаро ҳуқуқда кўзда тутилган сўз эркинлиги ҳуқуқини муносиб ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлашни таъминламайди.

  • Article 19 сўз ва ахборот эркинлигини ҳимоя қиладиган Британия ташкилоти ҳисобланади. Ташкилот номи БМТ Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг 19-моддасидан олинган.

Декларациянинг 19-моддаси: “Ҳар бир инсон эътиқод эркинлиги ва уни эркин ифода қилиш ҳуқуқига эга; бу ҳуқуқ ҳеч бир тўсиқсиз ўз эътиқодига амал қилиш эркинлигини ҳамда ахборот ва ғояларни ҳар қандай восита билан, давлат чегараларидан қатъи назар, излаш, олиш ва тарқатиш эркинлигини ўз ичига олади”.

ОАВ қонуни оммавий ахборот воситаларининг барча йўналишлари ва соҳаларини тартибга солишга уринади, ҳатто, масалан, оммавий ахборот воситалари, босма ва онлайн медиаларни тартибга солиш учун турли режимларга эҳтиёж бўлса ҳам.

Бошқа асосий қийинчиликлар мукаммал таркибий чекловларни ўз ичига олади, масалан, оммавий ахборот воситаларига тузатишлар ёки жавобларни нашр қилиш учун ҳаддан ортиқ мажбуриятларни юклайди ва давлат органларига муайян материалларни нашр этишни буюриш ҳуқуқини беради.

Қонундаги кўплаб ноаниқ ва кенг чекловлар халқаро ҳуқуқий синовлардан ўтмайди. Масалан:

  • давлат сирини ёки “қонун билан қўриқланадиган бошқа сир” деб номланувчи маълумотни ошкор қилиш, ушбу материалларни жамоатчилик манфаатларига мос келадиган бўлса, масалан, коррупцияни очиб берса чоп этиш учун рухсат берилиши керак;
  • шунга ўхшаб, бошқаларнинг “обрўсини тўкиш” моддаси ҳам ноаниқдир, чунки бу қоидалар давлат амалдорларини танқид қилишни чеклаш учун ишлатилиши мумкин;
  • бундан ташқари, “Фуқароларнинг шахсий дахлсизлигига тажовуз қилиш” махсус аниқланмаган ва давлат хизматчиларининг даромадлари, мулкка эгалик қилиш, сарф-харажатлар ва жамоат манфаатларига оид бошқа масалалар бўйича маълумотларни ошкор этишга тўсқинлик қилиши мумкин;
  • уруш ташвиқотини тақиқлаш каби бошқа чекловлар қонуний мақсадга қаратилган, аммо кенг тарифланган ва суиистеъмол қилиниш учун очиқдир.

ARTICLE 19 ОАВ қонунчилигини ислоҳ қилиш учун берган таклифлардан баъзилари:

  • ОАВга тааллуқли ҳар қандай қонун бир томондан босма ва интернетга асосланган, бошқа томондан эфирга узатувчи оммавий ахборот воситаларига ажратиши, фақатгина эфирга узатадиган ОАВга нисбатан қўлланадиган тартибга солувчи нормалардан иборат бўлиши керак. 4-модда ва 21-моддадаги ОАВ таърифини ўзгартириш керак.
  • Қонунда ҳеч қандай таркибни чекловчи нормалар бўлмаслиги керак. Агар маълум бир тоифадаги баёнотни эълон қилиш сўз эркинлигини чеклашни оқлаш учун етарли xавф туғдирса, бу баёнот тарқатилишидан қатъи назар, чеклов қўлланиши керак. Натижада чеклов умумий қўлланадиган қонунга киритилиши лозим. Қонуннинг 6-моддаси бекор қилиниши зарур.
  • ОАВнинг фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги қоидалар бекор қилиниши керак. Агар чеклаш ва соф техник регистрация режимига эҳтиёж пайдо бўлса, унинг асосий элементлари ушбу таҳлилда баён этилган тамойилларга асосланган бўлиши лозим.
  • Қонуннинг 25 – 29-моддалари, 31-моддаси ва 35-моддаси бутунлай бекор қилиниши шарт.
  • Манбалар махфийлигини ҳимоя қилиш қоидаси мажбурият эмас, балки ҳуқуқ сифатида қаралиши керак. У профессионал ёки мунтазам ахборот тарқатишда қатнашадиган ҳар бир кишига нисбатан қўлланиши лозим. Қонун манбаларнинг махфийлигига чеклашлар халқаро сўз эркинлиги меъёрларига мос келишини таъминлаши керак.
  • Жавоб бериш ва тузатиш ҳуқуқи қонун билан эмас, балки ўз-ўзини бошқариш механизмлари билан тартибга солиниши зарур. Муқобил сифатида “тузатиш”ни нашр қилишдан бош тортиш тўғрисидаги қоида ва ҳуқуқ қоидаларига аниқлик киритилиши даркор. Жавоб бериш ва тузатиш ҳуқуқлари ажратилиши ва чекланиши лозим. Хусусан, агар аризанинг нашр этилиши қонуний манфаатдорлик билан асослантирилган бўлса, жавоб бериш ҳуқуқи берилмайди.
  • Ўзбекистон кенг қамровли эркин ахборот олиш тўғрисидаги қонунни қабул қилиши керак. Шу билан бир қаторда, ОАВ ҳақидаги қонунга ҳар бир инсон ахборотдан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлиши кераклигини назарда тутадиган ўзгартиришлар киритиш лозим. Ахборотдан фойдаланиш бўйича чеклашлар халқаро стандартлар талабларига жавоб бериши керак.
  • ОАВ аккредитациясини фақатгина жой камлиги сабабли барча истак билдирган журналистлар йиғилишга қатнашиши ёки муайян орган фаолиятини назорат қила олмаслиги сабабли талаб қилишни кафолатлаш зарур. Қонунда аниқ аккредитация қоидалари сингари аккредитация қилишни ўзбошимчалик билан рад этишга қарши кафолатлар берилиши керак. Аккредитация мустақил ташкилот, масалан, журналистлар уюшмаси томонидан назорат қилиниши ва журналистларга аккредитация рад этилиши бўйича судга шикоят қилиш ҳуқуқи берилиши лозим.

Май ойида Ўзбекистон Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотига такаллуф сифатида блокланган айрим сайтларни блокдан чиқарган эди. Натижада Voice of America – Amerika ovozi, BBC Uzbek, Deutsche Welle, Amnesty International, Human Rights Watch, Reporters sans frontieres, Eurasianet.org, AsiaTerra, Fergana Agency, Centre1, Uzmetronom каби веб-ресурслар Ўзбекистон ҳудудида очилаяпти.

Лекин ўзбекча википедия, Change.org петициялар сайти ва аксарият бошқа сайтлар, VPN хизматлар ҳамон “тўлақонли ишлашларига тўсиқ бўлаётган техник камчиликлар”га учрамоқда.

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmY6BMS3eSELqw

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here