Миллий олимпия қўмитасига янги раҳбар сайланди

0
87


Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси раҳбари Рустам Шоабдураҳмонов Миллий олимпия қўмитасининг янги президенти этиб сайланди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда.

Миллий олимпия қўмитасида ўтказилган навбатдан ташқари бош ассамблея вақтида Умид Аҳмаджоновни ўз аризасига биноан лавозимидан муддатидан олдин озод этиш масаласи кўриб чиқилди. Бу масала овозга қўйилиб, маъқулланди. 

Шундан сўнг, Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси раҳбари Рустам Шоабдураҳмонов номзоди МОҚ президентлиги учун овозга қўйилиб, маъқулланди. Мамлакат бош вазири Абдулла Арипов Рустам Шоабдураҳмоновни қўмитанинг янги раҳбари сифатида таништирди.

Рустам Мавзурович Шоабдураҳмонов 2001-2005 йилларда Тошкент ҳокими лавозимида фаолият юритган.

Рустам Шоабдураҳмонов 2018 йилнинг июнида Президент фармонига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўта муҳим ижтимоий, маданий ва тарихий аҳамиятга молик объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш дирекцияси раиси этиб тайинланган эди. У ўтган йилнинг июлида Ўзбекистон қиличбозлик Федерациясига ҳам раис бўлганди.

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmY6BMS3eSELqw

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here