Ўзбекистонлик паралимпиячилар Боку Гран-присида 8 та медални қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади

0
76

Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида ўтказилган паралимпия дзюдоси бўйича Гран-при мусобақасида ўзбекистонлик спортчилар 4 та олтин ва 4 та бронза медални қўлга киритди. Бу ҳақда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Эркаклар ўртасида -73 кг вазн тоифасида баҳсга киришган Феруз Сайидов, -81 кг вазндаги дзюдочи Давурхон Караматов ҳамда аёллар ўртасида эса +100 кг вазндаги Ширин Шарипова ва -63 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Нафиса Шерипбоева олтим медалини қўлга киритди.

Бундан ташқари ўзбекистонлик 4 нафар аёл спортчилар Лобар Хуррамова (-48 кг), Севинч Салаева (-52 кг), Парвина Самандарова (-57 кг) ҳамда -63 кг вазн тоифасидаги Васила Алибоева учинчи ўринни эгаллаб, терма жамоа ҳисобига 4 та бронза медалини тақдим этди.

Шу тариқа Ўзбекистон умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади. Кейинги ўринларни эса Озарбайжон (3 та олтин, 4 та кумуш ва 4 та бронза) ва Украина (1 та олтин, 1 та кумуш ва 1 та бронза) терма жамоалари эгаллади.

Эслатиб ўтамиз, мазкур мусобақа Токио—2020 Паралимпия ўйинлари учун рейтинг очколарини ҳам тақдим этади.

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmY6BMS3eSELqw

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here