Собиқ давлат котиби: “Ўзбекистон олтинлари Англия, Швейцария, Америка банкларида сақланмоқда”

0
90

— Мустақил бўлгач, Ўзбекистоннинг ер ости бойликлари, яъни олтин, нефть ва газнинг ҳисоби олинган эдими?

— Мен Зарафшонга бордим: 10 ойда 10-15 тонна олтин кам қазиб олинган экан. Улар (яъни кон раҳбарлари) “отдан тушсаям, эгардан тушмаган” вақтлар. Бизга бўйсунмаслик ҳолатлариям бор эди, ҳаммаси саботаж қилувчи, қулоқлари ана у ёққа (Москва томонга) қараган эди.

— Ўша даврда Ўзбекистон олтинлари кафолат сифатида, жаҳон банкларига қўйилган, деган гап бор…

— Биласизми, шундай сирлар борки, уни 20 йилда, баъзиларини эса 25 йилда очиш мумкин. Уларни вақтидан олдин гапириб қўйиш – қонун олдида жавобгарлик. Уларни ошкор этиш вақти келгани йўқ. Бир нарсани айта оламанки, Ўзбекистон олтинлари – Англияда ҳам, Швейцарияда ҳам, ҳатто Америка банкларида ҳам бор.

— Қанча олтин қазиб олинарди?

— Бошланиш даврларида йилига 50-60 тонна олинарди. Ҳозир 2-3 марта кўпайиб кетган. У пайтда биттагина завод бор эди, ҳозир шунақа заводдан учтаси ишлайди.

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmY6BMS3eSELqw

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here