Ўзбекистон транзит юкларни ташиш учун Ақтау портидан фойдаланишни бошлади

0
96

Қозоғистоннинг Ақтау портидан 13 май куни Ақтау—Тошкент контейнер поездида 10 та фитингли платформага ўрнатилган 20 та контейнерлар илк бор йўлга чиқди.

«Ўзбекистон темир йўллари»нинг хабар беришича, бу Ўзбекистон, Қозоғистон, Хитой, Эрон ва Туркманистон темирйўл маъмуриятларининг Транс-Каспий халқаро транспорт маршрути бўйлаб юк ташишни янада ривожлантириш бўйича самарали ҳамкорликнинг мантиқий давоми бўлиб, Ўзбекистонга қараб биринчи транзит контейнерлари йўлга қўйилди.

Таъкидланишича, «Ўзтемирйўлконтейнер»нинг Тошкент филиали таркибидаги Чуқурсой, Сергели, Ховос логистика марказларида контейнер юкларини ортиб-тушириш ишлари самарали бажариляпти.

Шунингдек, Оҳангарон ва Жиззах участкаларини ишбилармон доира вакилларининг ишончли ҳамкорига айлантириш мақсадида логистика марказлари ташкил этилиши режалаштирилган.

«Мазкур участкаларнинг барчасида юк қабул қилиш учун етарли шароитлар яратилган. Айниқса, мижозларга қулайлик яратиш мақсадида банк филиаллари, валюта айрибошлаш, банкомат, божхона, катта юк омборлари, ҳужжатларни расмийлаштириш хизматлари, қолаверса, юкларни белгиланган манзилга етказиб бериш учун юк машиналари ҳам ташкил этилган», — дейилади хабарда.

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmY6BMS3eSELqw

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here