Бир ҳафта давомида онлайн аукцион орқали 573 та автомобиль рақамлари сотилди

0
110

Сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 2,5 миллиард сўмни ташкил қилди, бу ҳақда Товар-хом ашё биржаси маълумотига таяниб Spot хабар қилади.

6 майдан 12 майгача бўлган давр мобайнида онлайн аукцион орқали 573 та автомобиль рақамлари сотилди.

Сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 2,5 миллиард сўмни ташкил қилди.

Рақобатли савдолар натижасида битимларнинг 22,7 фоиз биринчи тоифадаги авторақамларга, 50,1 фоиз иккинчи ва 27,2 фоиз учинчи тоифа авторақамларга тегишли.

Шу жумладан, биржа савдоларининг ҳажми 607,7 миллиард сўмдан 712,1 миллиард сўмга ошди. Валюта савдо майдончаси орқали 2,6 миллион долларга тенг товарлар сотилиб, аввалги хафтага нисбатан 52,1 фоизга пасайиш бўлган.

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmY6BMS3eSELqw

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here