Билимлар беллашувида кимлар ғолиб бўлди?

0
155

Самарқанд шаҳридаги ёшлар марказида ўтказилган “Билимлар фестивали”да “Билимлар беллашуви”нинг шаҳар ва туман босқичида ғолиб бўлган 399 нафар 7 ва 8-синф ўқувчилари тақдирланди, деб ёзади Zarnews.uz

Маросимда ўқувчиларнинг ота-оналари ва устоз-мураббийлари ҳам таклиф этилди. Тадбир аввалида ёшларга Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус ҳақида тушунча берилди.

Умумий ўрта таълим мактабларининг иқтидорли ўқувчилари томонидан концерт дастурлари ва саҳна кўринишлари намойиш этилиб, қизиқарли векторина ўйинлари ташкил қилинди. 

Ўз тенгдошларини “Билимлар беллашуви”нинг икки босқичида ортда қолдириб келган йигит-қизларга халқ таълими бошқармасининг сертификат ва китоблари топширилди.

Тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосари Р.Қобилов иштирок этди.

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmY6BMS3eSELqw

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here