Кореялик инвесторлар Ромитанда иссиқхона қуради

0
65

2019 йил 15 май куни Бухоро вилояти Ромитан туманига Жанубий Корея давлатининг “КАНГ ДОНГ ХАК“ компанияси ижрочи директори Чинджу Мион Чеон ҳамда бир нечта бошқа компаниялар вакиллари, хорижий инвесторлар ташриф буюришди.

Уларга туман хокимлиги томонидан тайёрланган саккизта инвестицион таклифлар, буклетлар хамда туманнинг инвестицион потенциалини акс эттирувчи видеороликлар намойиш этилди. Хорижий инвесторлар ҳокимлик таклифини маъқуллаб, туманда Жанубий Корея технологияси асосида иссиқхона анжомларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш хамда шу билан биргаликда аҳолига арзон нархларда иссиқхоналар қуриб бериш истагини билдирдилар.

Амалга оширилган келишувлар асосида компаниялар билан тегиш шартномалар ва меморандум имзоланди.

http://www.youtube.com/c/Globalproartcom

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmY6BMS3eSELqw

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here