ЕИ: Инсон ҳуқуқлари бўйича вазият «баъзи ютуқлар билан» яхшиланмоқда

0
60

Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари бўйича умумий вазият янада яхшиланиши керак, дейилади ЕИнинг йиллик ҳисоботида.

Ўзбекистон мамлакатда инсон ҳуқуқлари бўйича вазиятни яхшилаш бўйича саъй-ҳаракатларни «баъзи ютуқлар билан» давом эттирди, дейилади Европа Иттифоқининг 2018 йилда дунёда инсон ҳуқуқлари ва демократия тўғрисидаги ҳисоботида.

ЕИ рўйхатидаги қарийб барча маҳкумлар озод қилинди, аммо улар реабилитация қилинмади — улар ҳамон эркин ҳаракатланиш ва ишга жойлашишда маъмурий тўсиқларга дуч келмоқда, дейилади ҳужжатда.

Пахта йиғим-теримида мажбурий меҳнат, жумладан болалар меҳнатига қарши Халқаро меҳнат ташкилоти ва бошқа шериклар билан ҳамкорлик давом эттирилмоқда. Илк бор фуқаролардан иборат фаоллар томонидан мустақил мониторинг ўтказилди, унинг натижалари манфаатдор доиралар билан муҳокама қилинди.

Фуқаролик жамияти ташкилотлари учун рўйхатга олиш ва ҳисобот бериш қоидалари соддалаштирилди, бироқ уларни амалга оширишда ҳамон сўроқлар юзага келмоқда. Ўзбекистон диний ва эътиқод эркинлиги бўйича «йўл харитаси”ни ҳам қабул қилди. «Инсон ҳуқуқлари бўйича қатор қонуний мажбуриятлардан сўнг, ҳозирда ушбу мажбуриятларнинг бажарилиши вазифаси турибди», — дейилади ҳисоботда.

Евроиттифоқ Ўзбекистон ҳукуматининг мамлакатда истиқомат қилувчи фуқаролиги бўлмаган шахсларга фуқаролик беришда давом этаётганини улкан ижобий ҳодиса деб атади.

«Ушбу юксалишларга қарамасдан, Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ умумий вазиятни янада яхшилаш лозим», — дейилади ҳужжатда.

ЕИ фикрича, фикр билдириш, ахборот, диний, йиғилиш ва уюшмалар соҳаларида инсон ҳуқуқлари муаммолар ва чекловлар сақланиб қолмоқда. Ўзбекистон ҳалигача БМТнинг барча ҳибсда сақлаш жойларида самарали мониторинг тизимини жорий этишга имкон берувчи Қийноқларга қарши конвенциясини ратификация қилгани йўқ.

http://www.youtube.com/c/Globalproartcom

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmY6BMS3eSELqw

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here