Тошкент шаҳар ҳокимлиги уйи “снос”га тушганлар учун янги кўп қаватли хонадонларни сотиб олади

0
116

Тошкент шаҳар ҳокимлиги уй-жой қурилиши билан шуғулланувчи тадбиркорлардан хонадонларни сотиб олишини маълум қилади. 

Уй-жой қурилиши билан шуғулланадиган тадбиркорларга қуйидаги талаблар қўйилади:

– уй-жойлар тўлиқ таъмирдан чиққан ва тўғридан-тўғри кўчиб кириб яшаш имкониятига эга бўлиши керак;

– таклиф этилаётган салоҳиятли  уйлар сони 10 та хонадондан кам бўлмаслиги керак;

– квадрат метри 6 миллион сўмдан кўп бўлмаслиги керак;

– уй манзили, юридик шахс ҳақида тўлиқ маълумотлар, каталог(брошюра), уй-жойлар кўриниши акс этган видеоматериалларни тақдим этиши керак;

Ҳокимлик хабарида қайд этилишича, ушбу тадбир уйи бузилишга тушган хонадон эгаларига компенсация сифатида бериладиган уй-жойларнинг жойи, таъмири ҳамда бошқа хусусиятлари бўйича танлов имкониятини тақдим этиш ва бузилишлар натижасида пайдо бўлиши мумкин бўлган ноқулайликлар ва эътирозларнинг олдини олиш мақсадида амалга оширилмоқда.

http://www.youtube.com/c/Globalproartcom

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmY6BMS3eSELqw

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here