Учтепада 4 мактаб директори ишдан ҳайдалди

0
155

Фаолиятида йўл қўйилган камчиликлар ва лавозим мажбуриятларини бажармаганликлари учун Учтепа туманидаги 4-, 14-, 295-, ва 109-мактаб директорлари лавозимидан озод этилган.

15 май куни Тошкент шаҳридаги 110-мактабда Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари Алишер Умаров раҳбарлигида ўтган мактаб директорлари йиғилишида шу ва бошқа масалалар кўрилган.

Шунингдек, мактаблар фаолиятини етарли назорат қилмагани, вазифасига совуққонлик билан қарагани, ташаббускорлик етишмаслиги учун Учтепа туман халқ таълими бўлими мудири истеъфога чиққан.

Йиғилишда яна қуйидаги масалалар муҳокама қилинган:

  • пойтахт мактабларининг бугунги фаолияти;
  • таълим сифатини ошириш бўйича қилинаётган ишлар;
  • туман халқ таълими бўлимларидаги фан методистларининг фаолияти;
  • ўқувчилар сонига нисбатан кам бўлган мактабларда ўқиш
  • ёшлар маънавиятини юксалтиришга қаратилган 5 та муҳим ташаббус доирасида жонбозлик кўрсатаётган мактаблар;
  • “Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси” танлови ва фан олимпиадаларининг шаҳар босқичи натижалари.

Халқ таълими вазирлигининг кейинги йиғилишлари Шайхонтоҳур ва Сергели туманларида ўтказилиши режалаштирилган.

http://www.youtube.com/c/Globalproartcom

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmY6BMS3eSELqw

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here