6 июндан Иссиқ-кўлга халқаро йўловчи поездлар қатнови бошланади

0
89

6 июндан бошлаб мавсумий Тошкент – Бишкек – Балиқчи (Иссиқ-кўл) йўналишида халқаро йўловчи поездлар қатнови йўлга қўйилади. Бу ҳақда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ матбуот хизмати маълум қилади.

Поезд ҳафтанинг ҳар пайшанба куни Тошкент-Марказий вокзалидан кечки соат 20:50 да йўлга чиқиб, Қозоғистон ҳудуди орқали ҳаракатланади ва жума куни кечки 20:29 Балиқчи вокзалига етиб боради. Иссиқ-кўлдан шанба куни соат 01:59 ҳаракатланган поезд Тошкент шаҳрига якшанба куни соат 05:00 да етиб келади. 

Халқаро қатнов Ўзбекистоннинг “Салар”, “Чуқурсой”, “Келес”, Қозоғистоннинг “Сариағач”, “Арис-1”, “Чимкент”, “Манкент”, “Тюлкубас”, “Абаил”, “Бурноэ”, “Жамбул”, “Луговая” ҳамда Қирғизистоннинг “Мерке”, “Чалвадор”, “Қаинди”, “Қораболта”, “Беловодск”, “Тўқмоқ” станциялари, Бишкек-2 ва Балиқчи вокзали орқали амалга оширилади. 

http://www.youtube.com/c/Globalproartcom

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmY6BMS3eSELqw

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here