«Ўрикзор»да истеъмолга яроқсиз 625 кг сариёғ савдога қўйилганлиги аниқланди

0
60

Фуқаро Ж.Ш. ЯТТ «А.Б»нинг муҳридан фойдаланиб, унинг номидан сохта юк-хатини тайёрлаб, Литва давлатида ишлаб чиқарилган, истеъмол қилиш муддати ўтган жами 550 кг сариёғни ҳар бир килограммини 56,0 минг сўмдан ҳисоблаб 30,8 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар қилади.

Ж.Ш.нинг кўрсатмаси бўйича Тошкент вилояти Зангиота туманида жойлашган «Z-T» МЧЖ омборхонаси кўздан кечирилганда Литва давлатида ишлаб чиқарилган истеъмол қилиш муддати ўтган жами 22.450 кг сариёғ мавжудлиги, шунингдек, «I-F» МЧЖ томонидан мазкур омборхонадан 625 кг сариёғ «Ўрикзор» савдо мажмуаси ҳудудида савдога қўйилганлиги аниқланган.

Ўтказилган лаборатория таҳлили натижаларига кўра, ушбу сариёғ маҳсулотлари истеъмолчиларнинг ҳаёти ва хавфсизлиги талабларига жавоб бермаслиги маълум бўлган.

Тадбир якуни бўйича, умумий нархи 1,3 млрд сўмлик жами 23,625 кг истеъмол қилиш муддати ўтган сариёғ маҳсулотлари олиб қўйилган.

Ҳолат юзасидан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Манба : Uz24.uz

http://www.youtube.com/c/Globalproartcom

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmY6BMS3eSELqw

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here