Самарқанддаги мудҳиш қотиллик бўйича расмий маълумот берилди: қотиллардан бири 23 ёшда

0
324


16 май куни Самарқандда бир оиланинг 5 нафар аъзоси ўлдириб кетилгани хабар қилинганди. Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси мазкур қотилликни содир этган шахслар юзасидан баёнот берди. 

Хабарга кўра, 2019 йил 15 май куни Қўшработ тумани ИИБ навбатчилик қисмига Қўшработ тумани «Дўстлик» маҳалласида яшовчи 1984 йилда туғилган фуқаро С.З. қўнғироқ қилиб, тумандаги «Олтин-мерос» фермер хўжалиги ер майдонида қаровсиз қолдирилган «Дамас» автомашинаси ичида бир нечта шахсларнинг жасадлари ташлаб кетилганлиги ҳақида хабар қилган. 

Ҳодиса жойи кўздан кечирилгач, «Дамас» ичида автомашина эгаси, унинг ота-онаси ва икки укасининг мурдалари қотиллик аломатлари билан топилган.

Ҳолат юзасидан шу куннинг ўзида Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми «А» банди билан жиноят иши қўзғатилган. Олиб борилган тезкор-тергов ҳаракатлари натижасига кўра, ушбу қотиллик Иштихон туманида яшовчилар 1981 йилда туғилган Т.Ғ, 1995 йилда туғилган Э.Ш, 1993 йилда туғилган У.Ж ва Қўшработ туманида яшовчи 1996 йилда туғилган  Н.Х. лар томонидан содир этилганлиги аниқланиб, улар ушланган.

Айни дамда бу жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

http://www.youtube.com/c/Globalproartcom

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmY6BMS3eSELqw

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here