ТАЙИНЛОВ: Марказий банк бошқарув раисига биринчи ўринбосар тайинланди

0
130

Ўзбекистон Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари Илҳом Норқулов банк бошқарув раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. 

У жорий йилнинг апрель ойидан бери Марказий банк раисининг ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Илҳом Норқулов – Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг “Халқаро иқтисодий муносабатлар” факультетида ва Глазго университетининг (Буюк Британия) “Иқтисодий ривожланиш” йўналишида таҳсил олган. 

Ҳозирда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги тизимида ва ишлаб чиқариш соҳасида иш тажрибасига эга бўлган етук мутахассис Марказий банкдаги фаолиятини 2010 йилда бош мутахассис лавозимидан бошлаган эди. 2013-2018 йилларда Марказий банкнинг Монетар сиёсат департаментига раҳбарлик қилган.

ЎзА

http://www.youtube.com/c/Globalproartcom

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmY6BMS3eSELqw

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here