Суднинг қонуний кучга кирган ҳукми, ажрими, қарори устидан шикоят беришга кимлар ҳақли?

0
86

Олий суд пленумидаЖиноят ишларини назорат тартибида кўриш бўйича суд амалиёти тўғрисидаги пленум қарори лойиҳаси муҳокама этилди.

Мазкур қарор Жиноят-процессуал кодексига ўзгартиришлар киритилгани муносабати билан қонун нормаларини тўғри қўллаш ҳақида тушунтириш бериш ва ягона суд амалиётини шакллантиришга қаратилган. 

Жиноят-процессуал кодексининг тегишли моддасига мувофиқ суднинг қонуний кучга кирган ҳукми, ажрими, қарори устидан шикоят бериш ҳуқуқи суд ишини юритишда айблов томони ва ҳимоя томони каби иштирокчиларга берилади. 

Суд ҳужжатлари устидан назорат тартибида шикоят бериш ҳуқуқи, шунингдек, мазкур қарорлар ҳуқуқлари ёки қонуний манфаатларига дахл этган бошқа шахсларда ҳам мавжуд. Фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар ва уларнинг вакиллари суд ҳужжатларининг фақат фуқаровий даъвога оид қисми устидан шикоят беришга ҳақли. Оқланган шахс, унинг ҳимоячиси ва қонуний вакили ҳукмнинг оқлов сабаблари ва асосларига оид қисми устидан шикоят беришга ҳақли. 

Қонунда бошқа шахсларга суд ҳужжатлари устидан назорат тартибида шикоят бериш ҳуқуқи берилмаган. Назорат тартибидаги шикоят, протест бевосита Ўзбекистон Республикаси Олий судига берилади. Назорат тартибида иш юритиш фақат апелляция ёки кассация тартибида кўрилган ишлар бўйича қўзғатилади. Қонунда шикоят (протест) бериш учун бирон бир муддат белгиланмаган. 

Шу билан бирга, Жиноят-процессуал кодексига кўра, ҳукм (ажрим) қонуний кучга кирган кундан бошлаб бир йил ўтгандан сўнг берилган шикоят (протест), башарти унда оғирроқ жиноятга доир қонун моддаларини қўллаш зарурлиги, жазони кучайтириш ёки маҳкумнинг аҳволини оғирлаштирадиган бошқа ўзгаришларга, шунингдек, оқлов ҳукмини ёхуд суднинг ишни тугатиш тўғрисидаги ажримини бекор қилиш назарда тутилган бўлса, назорат инстанцияси суди томонидан кўрилиши мумкин эмас. 

Пленум қарори лойиҳасида шу каби жиҳатлар ўз ифодасини топган ва судларга уларни қўллаш бўйича зарур тушунтиришлар берилган.

Н.АБДУРАИМОВА, ЎзА

http://www.youtube.com/c/Globalproartcom

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmY6BMS3eSELqw

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here