Украинада собиқ президент Порошенкога нисбатан учинчи жиноий иш қўзғатилди

0
121


Украинада собиқ президент Петр Порошенкога нисбатан учинчи жиноий иш қўзғатилди. Бу ҳақда жума куни ҳуқуқшунос Андрей Портновга таяниб РИА Новости хабар бераяпти, деб ёзади Zarnews.uz

Бу сафар ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари Порошенкони  “Кузня на Рибальском” заводининг сотилиши ортидан 300 миллион долларни ноқонуний ўзлаштириш, солиқдан яшириш ва жиноий даромад қилиш фактлари билан айблаб жиноий иш очган.

Аввалроқ Порошенкога нисбатан иккита ҳолат бўйича ҳам жиноий иш қўзғатилган эди.

Порошенконинг ўзи ҳамма айбловларни рад этмоқда ва “мен ҳамма айбловлар бўйича жавоб беришга тайёрман” деган.

http://www.youtube.com/c/Globalproartcom

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmY6BMS3eSELqw

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here