Ҳиндистон Президенти парламент қуйи палатасини тарқатиб юборди

0
62

Ҳиндистон Президенти Рам Натх Ковинд 25 май, шанба куни мамлакат парламенти қуйи палатаси – Лок сабхуни тарқатиб юборди. Бу ҳақда Ҳиндистон Республикаси Президенти сайтида маълум қилинди.

“Вазирлар Маҳкамаси 24 май кунги учрашувда Президентга Лок сабхуни тарқатиб юборишни тавсия қилди”, дейилади хабарда.

Бундан аввал Президент Бош вазир Нарендра Моди ва Вазирлар Маҳкамаси таркибини истеъфога чиқарган ва янги ҳукумат шакллангунга қадар ўз лавозимларида қолишларини сўраганди.

Маълумот учун, шу ҳафта мамлакатда парламент сайловлари бўлиб ўтганди. Унда Нарендра Моди раҳбарлигидаги “Бхаратия жаната парти”​ партияси ғалаба қозонди ва ҳукуматнинг янги таркибини шакллантириш ҳуқуқини қўлга киритди.

Лок сабхунининг янги таркиби шу йилнинг июнь ойи бошларида эълон қилиниши режалаштирилган.

Ҳиндистонда 19 май куни парламент сайловлари якунига етди. Унда Нарендра Моди раҳбарлигидаги “Бхаратия жаната парти” партияси парламентдаги 543 ўриндан 303 тасини қўлга киритиб, сайловларда ғалаба қозонди. Етакчи мухолифат партия “Ҳиндистон миллий конгресси“ эса парламент қуйи паласида 52 ўринга эга бўлди.

ЎзА

http://www.youtube.com/c/Globalproartcom

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmY6BMS3eSELqw

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here