Сирил Рамапоса ЖАР Президенти сифатида қасамёд қабул қилди

0
58

Жанубий Африка Республикаси парламенти мажлисида 22 май куни сайланган Сирил Рамапоса шанба, 25 май куни қасамёд қабул қилди ва давлат раҳбари сифатидаги фаолиятини бошлади. Инаугурация маросими мамлакатдаги “Лофтус Версфельд” стадионида бўлиб ўтди.

“Мен, Матамела Сирил Рампоса, Жанубий Африка Республикаси халқи олдида қасамёд қиламан. Мамлакат конституцияси ва бошқа қонунларининг сўзсиз ижроси таъминланишини кафолатлайман. Мамлакатдаги тараққиётни таъминлаш ва унинг юксалишига тўсқинлик қиладиган омилларга қарши курашишга тантанали равишда ваъда бераман” , дея қасамёд қабул қилган ЖАР Президенти.

ЖАРда бу гал президентлик сайловлари бўлиб ўтмади. Парламент сайловларида кўпчилик ўринларни қўлга киритган партия ўз етакчисини давлат раҳбари лавозимига тавсия этиш имконига эга бўлди.

ЖАРда ана шундай навбатдаги парламент сайловлари 8 май куни бўлиб ўтган, унда “Африка миллий конгресси” партияси сайловларда 57,51 фоиз овоз тўплаб, “Африка миллий конгресси” парламентдаги 400 ўриндан 230 тасини қўлга киритган, шу тариқа давлат раҳбари лавозимига ўз етакчисини кўрсатиш имконига эга бўлганди.

ЎзА

http://www.youtube.com/c/Globalproartcom

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmY6BMS3eSELqw

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here