Россиядаги ЙТҲда икки ўзбекистонлик ҳалок бўлди

0
91

Мордовиядаги (Россия) ЙТҲ натижасида икки ўзбекистонлик ҳалок бўлди. Яна икки нафар Ўзбекистон фуқароси жароҳатлар билан шифохонага ётқизилди.

25 май куи Мордовия Республикаси (Россия) ҳудудидан ўтадиган М5 «Урал» трассасида 4 нафар Ўзбекистон фуқароси кетаётган Chevrolet Spark (Ўзбекистон давлат рақами 50 Н982 НА) автомобили йўлнинг қарама-қарши йўналиш қисмига ўтиб кетиб қаршисидан келаётган юк машинасига урилиб кетди, дея хабар қилди ТИВ матбуот хизмати Қозон шаҳридаги бош консулхона маълумотига таянган ҳолда.

Натижада ҳайдовчи Дадахонов Носиржон Тошмуродович (12.11.1961-й. т.) ва йўловчи Жамолиддинов Дилшодбек Турсунбек ўғли (05.05.1991-й.т.) олинган жароҳатдан воқеа жойида вафот этди.

Фуқаролар Қодиров Абдуғаффор Абдужабборович (13.01.1969-й.т.) ва Холиқов Абдиқодир Абдумаликович (02.07.1969-й.т.) Зубова Поляна туман шифохонасига жароҳат билан ётқизилган. Уларнинг ҳолати, тиббиёт ходимлари берган маълумотга кўра, оғир барқарор.

Бош консулхона томонидан маҳаллий ҳукумат органлари билан алоқа ўрнатилган ва вазият назоратга олинган, дейилади хабарда.

http://www.youtube.com/c/Globalproartcom

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmY6BMS3eSELqw

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here