НАТО Россияни рақиб сифатида йўқ қилишга аҳд қилди

0
211



“Ушбу доктринанинг қабул қилиниши Россияни улоқтириш билан тенг. Уни энди ҳатто ушлаб туришмаяпти. Уни йўқ қилишмоқда. Ҳарбий ва иқтисодий рақиб сифатида”, – деди Морозов РИА Новостига шанба куни берган интервьюсида.

НАТО бош котиби Йенс Столтенберг ташкилот альянснинг янги ҳарбий стратегиясини қабул қилишга қарор қилгани ва ушбу қарор “Россия томонидан бўлаётган ядровий таҳдид ҳамда янги чақириқлар” билан боғлиқлиги ҳақида баёнот қилди.

Штаб раҳбарлари янги стратегияни тасдиқладилар, аммо концепциядаги йўналишлар очиқлангани йўқ, чунки бу махфий ҳужжат, деб хабар қилган РИА Новости.

“НАТОнинг янги стратегияси Россияни ҳам ҳарбий, ҳам иқтисодий рақиб сифатида йўқ қилишга қаратилган”, – дейди Россия Федерация кенгаши халқаро қўмита аъзоси Олег Морозов.

“Ушбу доктринанинг қабул қилиниши Россияни улоқтириш билан тенг. Уни энди ҳатто жиловлашмаяпти. Уни ҳарбий ва иқтисодий рақиб сифатида йўқ қилишмоқда”, – деди Морозов РИА Новостига шанба куни берган интервьюсида.

Альянс фикрига кўра, Россия ядровий пойгани ютқазиши ва иқтисодий жиҳатдан таназзулга учраши лозим. Бундан ташқари, НАТО, РФ ҳукумати ўзгаришига умид қилмоқда, дея фикрлайди сенатор.

Сал олдин РФ Мудофаа вазири Сергей Шойгу НАТО Россияни Ғарб дунёсига асосий таҳдид сифатида кўрсатишга уринаётгани, шу билан бирга бундай “тақдимотлар” уйдирмадан бошқа нарсамаслиги ҳақида айтган эди. Шойгу сўзларига кўра, альянснинг Россия чегарасидаги ҳарбий инфратузилмаларни ўзлаштириши, Қора ва Болтиқ денгизида фаолликни кучайтиришга қаратилган амалий ҳаракатлари “зиддиятлар кучайишига олиб келмоқда ва Россия томонидан шунга мос жавоб ҳаракатларни талаб этмоқда”.

http://www.youtube.com/c/Globalproartcom

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmY6BMS3eSELqw

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here