ЛАРЗАГА СОЛУВЧИ ЛАҲЗАЛАР. Афғонистонлик Таран Акбарининг оилавий фожиаси

0
247

Американинг энг машҳур мукофотларидан ҳисобланган Пулитцер мукофотига лойиқ кўрилган дунё жамоатчигини ҳайратга солган фототасвирларни эътиборингизга ҳавола этишда давом этамиз.

Фотосурат шундай кучли восита-ки, ундаги муваффақиятли, аниқ бир лавҳа тасвири сўзлар билан ифодалаб бўлмайдиган вазиятни ягона тасвир орқали изоҳлаши билан инсонларни ҳайратга солади. Қуйида Американинг энг машҳур мукофотларидан ҳисобланган Пулитцер мукофотига лойиқ кўрилган ана шундай дунё жамоатчигини ҳайратга солган фототасвирларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

2006 йил. Исроил. Яҳудий кўчманчиларини Исроил полицияси томонидан мамлакатнинг Амона шаҳарчасидан Фаластиннинг Рамалла шаҳарига эвакуация қилиш жараёни тасвири. 

photo5418109177164835571.jpg

Ассошиэйтед Пресс (АР) нашри фото мухбири Одед Балилти томонидан олинган ушбу сурат 2006 йилда Пулитцер мукофоти билан тақдирланган. 

2011 йил. Афғонистон. Мамлакат пойтахти Кобул шаҳрида “Ал-Қоида” террор гуруҳи томонидан амалга оширилган ҳужумда 70 дан ортиқ тинч аҳоли ҳалок бўлган. Жумладан, суратдаги қиз –Таран Акбари ушбу ҳужум оқибатида 7 нафар оила аъзоларидан айрилган. 

photo5420494756619856434.jpg

Воқеа жойидан Франс-Пресс (AFP) ахборот агентлиги фото мухбири Массуд Хуссейни томонидан олинган ушбу сурат 2012 йил Пулитцер мукофотига лойиқ кўрилди. 

З.Мирзабоева, ЎзА

http://www.youtube.com/c/Globalproartcom

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmY6BMS3eSELqw

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here