Тошкент вилоятида фоторадарлар орқали йил бошидан буён қарийб 40 мингдан ортиқ қоидабузарлик аниқланди

0
73

Тошкент вилоятининг халқаро ва давлат аҳамиятига эга бўлган автомобиль йўлларида махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари (фоторадарлар) онлайн режимда мунтазам ишлаб келмоқда.

Бу фоторадарлар орқали 2019 йилнинг ўтган даврида тезликни меъёридан ошириш ҳолати қайд этилган 40 минг 159 қоидабузарлик аниқланди. Ушбу қоидабузарлик юзасидан белгиланган жарималардан 23 минг 959 таси, транспорт воситаси эгаларининг манзилига етказилганига қарамасдан, ҳалигача тўланмаган. 

Белгиланган жарималарни ўз вақтида ундириш мақсадида Тошкент вилояти ЙҲХБ ходимлари вилоят Мажбурий ижро бюроси вакиллари билан ҳамкорликда “АUTO CON” ускунаси ёрдамида 60 кун муддатда белгиланган жаримани тўламаган қоидабузар ҳайдовчиларни аниқлаб, уларнинг автомашинасини жарима майдонига жойлаштириш чораларини кўрмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг

291-моддаси талаблари асосида 60 кун муддат ичида жарималарни тўламаслик, уни тўлагунга қадар транспорт воситасини жарима майдонига қўйиш учун асос бўлади.

Рустам АСҚАРОВ, Тошкент вилояти ЙҲХБ 

Матбуот хизмати инспектори.

ЎзА

http://www.youtube.com/c/Globalproartcom

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmY6BMS3eSELqw

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here