Курсантлар танклар ёрдамида сув остида ҳаракатланиш машқларини бажаришди

0
118

Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юрти курсантлари жанговар машиналарни ҳайдаш фани доирасида навбатдаги мураккаб амалий машғулотларни ўзлаштирди.

Бўлажак офицерлар Т-62 танкида кечувдан ўтиш, сув остида ҳаракатланиш машқини бажарди. Шунингдек, пиёдалар жанговар машиналарида сув юзасида сузиб ўтишни ўзлаштирди. Ушбу ўқув амалиёти зирҳли техникани сувда бошқаришдан ташқари танк экипажининг уюшқоқлик билан ҳаракат қилиши ва руҳий тайёргарлигини мустаҳкамлайди. Яъни уларда мураккаб шароитларга тушиб қолганда тўғри йўл тутиш кўникмаларини шакллантиради.

Шу куннинг ўзида БМП-2 пиёдалар жанговар машинасида ҳам сув юзасида сузиб ўтиш машқлари бўлиб ўтди.

http://www.youtube.com/c/Globalproartcom

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmY6BMS3eSELqw

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here