Қарздор оталар алиментни бира тўла олдиндан тўламоқда

0
117

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 октябрдаги “Алиментларни олдиндан тўлаш, шунингдек, алимент тўлаш мажбуриятини таъминлаш бўйича гаров шартномасини тузиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорининг қабул қилиниши қарздор оталар ва фарзанди тарбияси билан машғул бўлган оналар учун айни муддао бўлди.

Мазкур ҳужжат билан алиментларни олдиндан тўлаш ёки алимент тўлаш мажбуриятини таъминлашда гаров тақдим этиш асослари белгилаб берилди. Бу имкониятдан Самарқанддаги қарздор оталар ҳам унумли фойдаланмоқда.

Хусусан, фуқаролик ишлари бўйича Иштихон туманлараро судининг ижро ҳужжатига асосан қарздор З.Аҳмедовдан ундирувчи С.Аҳмедованинг фойдасига уч нафар фарзандларининг моддий таъминоти учун алимент ундириш белгиланган.

Ижро ҳаракатлари давомида, қарздордан ундирувчининг фойдасига фарзандлари вояга етгунга қадар жами 77 миллион 102 минг сўм алимент пуллари тўлиқ ундириб берилди.

Шу каби фуқаролик ишлари бўйича Пайариқ туманлараро судининг ижро ҳужжатларига асосан қарздор А.Хидировдан ундирувчи Д.Каримованинг фойдасига тўрт нафар фарзандининг моддий таъминоти учун 51 миллион 286 минг сўм алимент пуллари ундирилди. Қарздор Ш.Раҳматовда ундирувчи Д.Раҳматованинг фойдасига уч нафар фарзандларининг моддий таъминоти учун 23 миллион 927 минг сўм алимент пулларини тўлади.

Бундан ташқари, фуқаролик ишлари бўйича Нуробод туманлараро судининг суд ҳужжатига асосан қарздор М.Қўзибоевдан ундирувчи Н.Қўзибоеванинг фойдасига икки нафар фарзандининг моддий таъминоти учун улар вояга етгунига қадар ундирилиши лозим бўлган 45 миллион сўм алимент пулларини олдиндан тўлаб қўйди.

Қарздор оталарнинг алимент пулларини олдиндан тўлаб юборишлари уларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан четга чиқиш ҳуқуқларига қўйилган таъқиқни олиб ташланишига ҳам хизмат қилмоқда.

ЎзА

http://www.youtube.com/c/Globalproartcom

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmY6BMS3eSELqw

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here