Ўзбекистон фигурали учиш бўйича жаҳон чемпионатини қабул қилишга даъвогарлик қилмоқда

0
85

Ўзбекистон 2022 йили фигурали учиш бўйича ёшлар ўртасида жаҳон чемпионатини «Ҳумо арена» кўп тармоқли муз саройида қабул қилмоқчи.

Ўзбекистон 2022 йили фигурали учиш бўйича ёшлар ўртасида жаҳон чемпионатини қабул қилиш ниятида. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Хабарда айтилишича, шу мақсад йўлида Халқаро конькичилар иттифоқига расмий ариза топширилган ва Ўзбекистон айни пайтда якка даъвогар бўлиб турибди.

Мусобақа 2022 йилнинг 7−13 март кунлари «Ҳумо арена» муз саройида ўтказилиши режалаштирилган.

http://www.youtube.com/c/Globalproartcom

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmY6BMS3eSELqw

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here