Туркияда Ўзбекистон фуқароси ЙТҲ оқибатида вафот этди

0
65

11 июнь куни Истанбул шаҳридаги «Haydarpasa Numune Hastanesi» шифохонасида 1994 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси Озод Ражаббоев вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консулхонасига таяниб Ўзбекистон ТИВ хабар берди.

Хабарда айтилишича, у Истанбул шаҳрининг Ускюдар туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасидан сўнг жароҳатланиб касалхонага ётқизилган бўлган.

Бош консулхона томонидан марҳумнинг жасадини Ўзбекистонга юбориш бўйича унинг қариндошларига тегишли консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатилмоқда. Шу билан бирга, мазкур ЙТҲ бўйича тергов ишларининг бориши назорат остига олинган.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия билдиради ва Туркия, Болгария, Руминий ҳудудида жойлашган фуқароларимиз зарур вазиятларда Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги бош консулхонасига +90 212-323-20-37, +90 212-229-00-75 телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтади.

http://www.youtube.com/c/Globalproartcom

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmY6BMS3eSELqw

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here