Швецияда террорчилик нияти учун 7 йилга қамалган ўзбек оқланди

0
280

Швециядаги Свеа юқори суди терроризм билан боғлиқ жиноятларда айбланиб, етти йилга қамалган ўзбекистонлик Фарҳод Тошмуҳамедовнинг (Давид Идриссон) апелляция аризасини кўриб чиқиб, уни айбсиз деб топган, деб ёзади Minbar.uz

Давид Идриссон номи билан танилган бу одам Стокҳолм марказий вокзали ва Скандинавия савдо марказида теракт қилишга тайёргарлик кўришда айбланган. Унинг уйидан бомба ясашда фойдаланиш мумкин бўлган (лекин қишлоқ хўжалигида ҳам фойдаланиладиган) моддалар топилгани хабар қилинган эди.

Прокуратуранинг фикрича, Фарҳод Тошмуҳамедов 560 кг калций гипохлорид, 100 кг калий гидроксиди ва 50 литр олтингугурт оксидидан бомба ясаб, ИШИД номидан теракт содир этмоқчи бўлган. Лекин Фарҳод Тошмуҳамедов бу моддаларни фермасида ишлатмоқчи бўлганини иддао қилган. Прокуратура ҳам ўзбекистонликнинг теракт қилиш ниятида бўлганини тўлиқ исботлаб беролмаган. Фарҳод Тошмуҳамедов террористик гуруҳларни молиялаштиргани аниқ исботланган, лекин бу жиноят учун у жазо муддатини аллақачон ўтаб бўлган. Шу сабабли суд унинг апелляциясини қониқтириб, суд залидан озод қилган.

Идриссонга тегишлилиги айтилган портловчи моддалар. Фото: Полисен

У ҳукм қилинган Солна суди расмийсининг айтишича, Идриссон ИШИД номидан терактга тайёрланган. Унга қарши ишлатилган жиддий далиллардан бири унинг ИШИД террорчиси Ботир Юсупов билан алоқа ўрнатгани бўлган.

Ўзбекларнинг Швециядаги террорчилик ҳаракатлари биринчиси эмас. 2017 йил 7 апрелда асли ўзбекистонлик бўлган Раҳмат Оқилов Стокҳолмда пиёдалар устига юк машинасини ҳайдаб, 5 инсоннинг ўлимига, 119 одамнинг жароҳатланишига сабаб бўлган. У 2018 йилда умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган ва ҳозир муддатни Кумла қамоқхонасининг махсус бўлимида ўтамоқда.

http://www.youtube.com/c/Globalproartcom

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmY6BMS3eSELqw

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here