Тошкентда яна бир янги масжид очилди

0
179

Бугун, 12 июнь куни Тошкент шаҳар Учтепа туманидаги «Кўркамобод» маҳалласида «Файзуллахўжа ўғли Муродҳожи» жоме масжиди расмий фаолият бошлади. Масжиднинг очилиш маросимида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари иштирок этди, деб хабар қилади Ўзбекистон мусулмонлари идораси Масжидлар бўлими.

Муфтий ҳазратлари жамоани янги масжид билан қутлаб, Аллоҳнинг байтида тоат-ибодатлар, солиҳ амаллар, Қуръони карим тиловати Қиёмат қадар давом этишини тилади. Шунингдек, ташкилий ишларда фаоллик кўрсатган пок ниятли кишилар ҳаққига дуолар қилди.

Фото: Мусилмонлар идораси

Аслида, ушбу ибодат уйи 1997 йилда қурилган бўлиб, маҳаллий масжид сифатида фаолият юритиб келган. Маҳалланинг жонкуяр кишилари, кўпни кўрган кексалари томонидан масжидни давлат рўйхатидан ўтказиш учун қилинган саъй-ҳаракатлар самараси ўлароқ ушбу жоме масжид қайта очилди.

Фото: Мусилмонлар идораси

«Бизга энг яқин масжид «Саид Ваққос ота» жоме масжидига қатнаш учун катта йўлни кесиб ўтиш керак эди. Бу эса маҳалла аҳлига, айниқса, кексаларга катта қийинчилик туғдирарди. Шунда маҳалламизда масжид қуриш зарурати борлиги учун фаоллар билан бир масжид барпо этишни маслаҳат қилганмиз. 1997 йилда халқ ҳашари билан масжид қурилди, 2006 йилда қайта таъмирланди. Алҳамдулиллаҳ, бугун мутасадди ташкилотлар мурожаатларимизни ижобий ҳал қилиб берди», — дейди маҳалла фаоли Саидкарим Сотволдиев.

Фото: Мусулмонлар идораси

Фото: Мусулмонлар идораси

Фото: Мусулмонлар идораси

Фото: Мусулмонлар идораси

Фото: Мусулмонлар идораси

Фото: Мусулмонлар идораси

Фото: Мусулмонлар идораси

Фото: Мусулмонлар идораси

Фото: Мусулмонлар идораси

Фото: Мусулмонлар идораси

Фото: Мусулмонлар идораси

Фото: Мусулмонлар идораси

Фото: Мусулмонлар идораси

Фото: Мусулмонлар идораси

http://www.youtube.com/c/Globalproartcom

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmY6BMS3eSELqw

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here