Google Maps раҳбари Ўзбекистонга ташриф буюради

0
126

Google Maps раҳбари Жен Фитцпатрик Ўзбекистонга ташриф буюради. Бу ҳақда Қўқон шаҳри ҳокимлиги ўз Telegram-каналида маълум қилди.

Шаҳар маъмурияти маълумотларига кўра, Фитцпатрик шаҳарга Халқаро халқ-амалий санъати фестивали доирасида келади.

Меҳмон ташрифи доирасида шаҳарнинг диққатга сазовор жойлари ва тарихий ёдгорликларига ташриф буюриб, улар ҳақидаги маълумотларнинг Google хариталарига киритилишида ёрдам кўрсатади. 

“Бу фестивал меҳмонлари, кейинчалик эса сайёҳларга Қўқонда мўлжални яхшироқ олишда ёрдам беради”, дейилган хабарда.

Фитцпатрик Google’га 1999 йилда келган ва компаниянинг биринчи аёл муҳандислариданֹ бири бўлган. Бир нечта патентларга эга, AdWords, News Google, Google Search Appliance каби маҳсулотлар учун дастурий таъминотни яратишга бошчилик қилган.

2014 йилда Google’нинг Geo бўйича вице-президенти бўлган, бу эса унинг Google Maps ва Local жамоаларига раҳбарлик қилишини англатади. Бу хизматлардан бугунда миллиарддан кўпроқ одам фойдаланади.

http://www.youtube.com/c/Globalproartcom

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmY6BMS3eSELqw

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here